Россиядан Ўзбекистонга келаётган йўловчи автобус ағдарилиб кетди
Россиянинг Оренбург вилояти Оренбург—Қозон трассасида 22 февраль куни йўловчи автобуси ЙТҲга учради. Қайд қилинишича, автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, ариққа ағдарилиб кетган. Автобусда 29 нафар йўловчи, жумладан, 4 нафар бола ҳам бўлган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Россия ФВВ йўловчиларни дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштиради ва тиббий кўрикдан ўтказади. Кўрикдан сўнг йўловчилар бошқа автобусда ҳаракатланишни давом эттирган.
«Автобус йўловчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган», дейилади Транспорт вазирлигининг ахборотида.
Маълум қилинишича, автобус Қозоғистонда рўйхатга олинган, буюртма асосида Кострома—Чимкент йўналиши бўйича йўловчиларни олиб кетаётган бўлган.

Аввалроқ Россиянинг Ленинград вилояти Кудрово шаҳридаги қурилиш майдончасида икки нафар меҳнат мигранти ҳалок бўлгани, улардан бири ўзбекистонлик эканлиги ҳақида хабар берилганди.