Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлиги юзасидан бир гуруҳ фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистондаги айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали туҳмат ва ҳақорат қилиш, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотлар тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда айрим Telegram каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлик юзасидан бир гуруҳ фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнларида улар адвокат билан таъминланган ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланган. Бироқ ушбу жараён ҳақида тегишли маълумотлар тўлиқ бериб борилаётганига қарамай, айрим шахслар томонидан жараённи ҳуқуқий макон доирасидан чиқариб, ўз субъектив талқини орқали оммани чалғитувчи ахборотлар тарқатишга уринишлар бўлмоқда.

Бош прокуратура эса ушбу ҳолатларнинг «сўз эркинлигига таҳдид» деб талқин қилинишини асоссиз деб атади.

«Сўз эркинлиги каби муҳим қадриятнинг ўз шахсий манфаатлари йўлида қуролга айлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл қўйилмайди. Сўз эркинлиги бошқа шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар амалга ошириш ҳуқуқини бермайди. Прокуратура органлари барча жиноят ишларида бўлгани каби ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятлар бўйича ишда ҳам қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш, ишнинг тўғри ва адолатли ҳал этилиши учун барча назорат функцияларини амалга оширади. Ҳар бир гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчига айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланиш имконияти берилади», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Бундан ташқари, айрим Telegram каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятлар бўйича иш моҳиятини бузиб кўрсатиш, ёлғон ахборот тарқатишга бўлган уринишларга йўл қўйилмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга, одил судловни амалга оширишда тўсқинлик қилиш, суд ва тергов жараёнига аралашишга бўлган уринишларга қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши қайд этилган.

Аввалроқ Human.uz нашри раҳбари Kompromatuzb Telegram-канали ҳамда бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли қўлган олинганди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023