Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Тожикистонда 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:24 да кузатилган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.
Аниқланишича, Тожикистонда содир бўлган зилзиланинг магнитудаси 5 балли бўлган. Эпицентр маркази Тошкентдан 470 километр жанубий-шарқда қайд қилинган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи:
- Фарғона вилоятида — 2 балл, 264 километр;
- Андижон вилоятида — 2 балл, 292 километр.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:55 да, 06:06 да ҳамда 06:35 да магнитудаси 4,7, 4,2 ва 4,5 балли ер силкинишлари қайд этилганганди.