Тошкентда кўп қаватли уй ертўласи ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кўп қаватли уй ертўласи ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.

Фото: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қайд этилишича, инспекция томонидан аҳоли мурожаатларига асосан кўп қаватли уйларда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ишлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Лабзак даҳаси 1а уйнинг ертўласи текширилганда, тегишли талабларни бузган ҳолатда ўзгартирилгани аниқланган. Фуқаро лойиҳа ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда бинонинг таянч деворлари ҳамда коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартирган.

Инспекция томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига қайтариш бўйича топшириқ берилган.

Аввалроқ Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани «Янги турмуш» маҳалласида Megapolic Building компанияси томонидан 2021 йилда фойдаланишга топширилган янги турар жой биносининг томида ноқонуний қурилиш аниқланганди.

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Одилов Ўзбекистонда қурилаётган объектларга буюртмачилар масъул эканини маълум қилганди. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Қурилиш вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирган. Қурилиш вазирлигига кўра, тақдим этилган видеолавҳада гап қурилишда жавобгар аввало, буюртмачи экани хусусида борган. Боиси буюртмачи техник назорат бўйича мутахассисни бириктиради ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023