Тошкентда уйларнинг ижара нархлари 2022 йилдан бери қарийб 60 фоизга ошди

Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари бир йилда 20,2 фоизга кўтарилди. Шунингдек, январь ойида ўзбекистонликлар орасида кўчмас мулк сотиб олишга талаб декабрга нисбатан 19,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Фото: Bugun.uz

Тошкент шаҳрида январь ойида ижаранинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва 2022 йил декабрь ойида 1,4 фоизга бироз пасайган ҳолда 1 квадрат метр учун 10,1 долларни ташкил этди. Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур (15,7 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12,2 доллар) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи деярли 25 фоизга ошди. Бундан ташқари, ўтган йилнинг январь ойидан буён уй-жойларни ижарага бериш бўйича энг юқори ўсиш суръатлари Шайхонтоҳур (56,7 фоиз), Сергели (29,9 фоиз) ва Чилонзор (25,8 фоиз) туманларида қайд этилган.Шунингдек, республикада январь ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 квадрат метр учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 0,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил январь ойидан буён 20,2 фоизга ўсди. Йил бошидан буён Навоий – 29,3 фоози ва Фарғона – 29 фзои вилоятларида ва Тошкент – 28,3 фози шаҳрида уй-жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилди.

Мавзуга доир: Тошкентда россияликлар сабабли квартираларнинг ижара ҳақи икки баравар қимматлашди

Аввалроқ Ўзбекистонда квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ва нархни асоссиз ошириш ҳолатларига изоҳ берилганди. Таъкидланишича, ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистондаги талабаларга икки ойлик ижара ҳақи ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилиши маълум қилинганди.
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023