Туркияда зилзила сабабли қулаган биноларни қуришда иштирок этган 160 киши ҳибсга олинди

Туркиядаги зилзилалардан кейин қулаган турар жой бинолари қурилишига бошчилик қилган 160 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Фото: Getty Images

Агентликнинг хабар беришича, зилзила содир бўлган ҳудудларда прокуратура органларининг тегишли қарори билан 6 февралдан бери вайрон бўлган бинолар қурилишига алоқадорликда гумон қилинган жами 564 нафар шахс қўлга олинган. Шунингдек, яна 175 нафар шахс гумонланувчи сифатида суд назоратига олинган.

Бундан ташқари, яна 132 нафар шахсни ҳибсга олиш учун ордер берилган. Ҳозирда табиий офат содир бўлган ҳудудларда ўғрилик ҳолатлари юзасидан прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркиядаги кучли зилзила сабабли Адлия вазирлиги ушбу уйларни қуришда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш бўйича тергов бюросини ташкил этганди. Вазирлик биноларнинг қулашига алоқадор бўлган барча пудратчи ва бошқа масъул шахсларни аниқлашни талаб қилган. Шунингдек, Туркияда зилзиладаги оммавий қурбонлар туфайли 100 дан ортиқ инсонни ҳибсга олишга ордер берилганди.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркиядаги кучли зилзиладан омон қолганлар очиқ ҳавода ва «даҳшатли шароитда» қолган бўлиб, бу ер ости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонига тенг яна шунча қурбонларни юзага келтириши мумкинлигини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023