Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 42,3 минг кишидан ошди

Туркиянинг эпицентри Қаҳрамонмараш вилоятида жойлашган зилзилалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 42 310 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларга қарши курашиш бошқармаси (AFAD)га таяниб Anadolu хабар берди.

Фото: Anadolu

Ҳалок бўлганлар Қаҳрамонмараш, Газиантеп, Шонлиурфа, Диёрбакир, Адана, Адияман, Усмония, Ҳатай, Килис, Малатя ва Элозиқ вилоятларида қайд этилган. Табиий офат ҳудудларидан эвакуация қилинганлар сони 448 минг кишидан ошган.

Айни вақтда зилзилалар ҳудудларида AFAD, Туркия Қуролли Кучлари, ноҳукумат ташкилотлар, шунингдек, халқаро тузилмалардан келган 14 740 минг ходим қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Умумий ҳисобда зилзилалар зонасида 242 392 киши, жумладан, полиция, жандармерия, тез ёрдам бригадалари фаолият олиб боряпти.

Вайроналарни тозалашга 13,7 мингта техника, хусусан, экскаваторлар, эвакуаторлар, кранлар, бульдозер, юк машиналар, тиркамалар ва бошқа қурилиш техникалари жалб этилган. Миллий мудофаа вазирлиги ва Соҳилбўйи қўриқлаш қўмондонлиги шахсий таркиб, гуманитар ёрдам ва аҳолини эвакуация қилиш учун жами 38 та денгиз кемасини ажратган.

Табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга 301 мингдан ортиқ палаткалар, 6,3 мингдан зиёд модуль уйлар тикланган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг айтишича, зилзилаларда инсонларнинг оммавий ҳалок бўлишида айбдор дея гумонланаётган камида 113 кишини ҳибсга олишга ордер берилган. Тергов давомида бир неча киши ҳибсга олинган. 11 февраль куни Истанбул аэропортида Меҳмет Яшар Кошкун ушланганди — у зилзила вақтида бутунлай қулаб тушган 12 қаватли турар жой биносининг қурилиши билан шуғулланган пудратчидир. Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, у Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган. Мазкур аэропортда 12 февраль куни Явуз Каракуш исмли яна бир пудратчи рафиқаси билан қўлга олинган, улар Грузияга учмоқчи бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023