АҚШ Давлат департаменти Путин Байденга совға қилган ручка нархини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин 2021 йил июнь ойида Женевада ўтказилган саммитда Америка президенти Жо Байденга 12 минг долларлик ручка ва ёзув тўпламини совға қилган. Бу ҳақда Давлат департаменти протокол бошқармаси ҳисоботида келтирилган.

Фото: Getty Images

Давлат департаменти хабарида айтилишича, совға жамланмасига «Хохлома (рус халқининг ҳунармандчилик санъати) лак миниатюра ёзув тўплами ва ручка» номида қайд этилган. Таъкидланишича, совғанинг қабул қилинмаслиги «АҚШ ва донорни ноқулай аҳволга солиб қўйган бўларди». Шунингдек, у 2021 йилда Байденга совға қилинган энг қиммат буюм ҳисобланади.

Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар 16 июнь куни Женевадаги La Grange вилласида ўтказилганди. Саммитнинг биринчи қисми тор доирада ўтказилган — унда президентлардан ташқари Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен иштирок этган. Иккинчи қисми кенгайтирилган таркибга ўтказилган. Умумий ҳисобда саммит 4 соатга яқин давом этган.

Саммит якунида президентлар совғалар алмашган: Байден Россия етакчисига Америка бизонининг биллур ҳайкалчаси ва авиатор кўзойнагини, Путин эса «Москва» номли ёзув тўпламини совға қилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йили АҚШ президенти Жо Байден амалдаги раҳбар сифатида ўзининг илк чет элга сафарида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашганди. Учрашув рамзи сифатида Байден Жонсонга Америкада мазхсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган велосипед ва шлем совға қилган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023