АҚШ Зеленскийнинг «тинчлик формуласи» бўйича музокараларни қўллаб-қувватлайди

Агарда Украина бўйича музокаралар 2022 йилнинг ноябрида Владимир Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи» бўйича бошланса, АҚШ буни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди.

Фото: CNN

«Украина тинчликка эришишнинг 10 та банддан иборат режасини тақдим этганди. Россия бу режага ҳеч қанақа муносабат билдирмади. Агар тинчлик музокаралари украиналиклар таклиф қилган адолатли тинчлик формуласи асосида бошланса, албатта, биз буни қўллаб-қувватлаган бўлардик», — дейди дипломат.

Нуланднинг таъкидлашича, АҚШ Россия билан можарога бориш кайфиятида эмас, бироқ у «Украинадан чиқиб кетишини» истайди. Вашингтон Киевни «омон қолиши учун қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган. Украинадаги можаро якунланса, Вашингтон ва Москва «ишончли, соғлом савдо алоқаларини қайта тиклаши мумкин».

2022 йил ноябрда Украина президенти Владимир Зеленский G20 давлатлари саммитидаги видеомурожаатида урушни тугатиш учун зарур шартларни эълон қилганди. Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилган саммит иштирокчиларига йўлланган мурожаатда Зеленский 10 та бандни келтириб ўтган.

Аввалроқ Зеленский ҳукумати Украина ҳарбий йўл билан 1991 йилги чегараларни қайтариб олишига Пентагон шубҳага бораётганидан «дарғазаб бўлганди». Киевнинг таъкидлашича, Америка разведкаси Украина Қуролли Кучларининг имкониятлари борасида олдин ҳам хато қилган. АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли январь охирида шу каби баҳони берганди. У 2023 йилда Украина армиясига 1991 йилги чегараларга қайтиш «ҳарбий йўл билан жуда ва жуда қийин эканини» маълум қилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023