Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича лойиҳа муҳокамаси қайта тикланмоқда

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича муҳокамалар қайта тикланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 24 февраль куни соат 15:00 да Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилишида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасини бошлаган.

Сўнгги уч ой ичида ушбу қўмиталар жамоатчилик, экспертлар ва олимларнинг таклифларини тўплашни давом эттирган. Мавжуд маълумотларга кўра, тузатишлар лойиҳасига режалаштирилган ўзгаришлар бўлажак мажлисда эълон қилинади.

Тадбирни ёритиш учун фақат бир қанча телеканаллар ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги вакиллари таклиф этилган.

Қисқа тарих

Конституциявий ислоҳотларнинг зарурияти ҳақида илк бор Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги инаугурация нутқида гапириб, бу таклиф халқнинг ўзидан чиққанини таъкидлаганди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституциянинг 29 йиллиги муносабати билан табриклаб, Конституциянинг 30 йиллигига, яъни 8 йил 2022 декабрга қадар ўзгартишларни қабул қилишни таклиф қилганди.

2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда давлат раҳбари Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартириш таклифини илгари сурди.

25 июнда эса ўзгартиришлар лойиҳаси халқ муҳокамаси учун эълон қилинди ва у 1 августга қадар давом этди. Аввалига муҳокамалар учун 10 кун ажратилган бўлса, кейинчалик депутатлар бу камлигини таъкидлаб яна 10 кун муддат қўшишди. Якунда эса таклифлар йиғиш жараёни яна 15 кунлик муддатга узайтирилди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023