Ўзбекистонда Kia Bongo енгил юк машинаси ишлаб чиқариш бошланади
ADM Jizzakh Kia Bongo енгил юк автомобили учун олдиндан буюртмалар бериш бошланганини эълон қилади
Kia’нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси 2023 йилнинг 24 февраль куни ADM Jizzakh автомобиль заводида Kia Bongo енгил тижорат автомобили ишлаб чиқарилиши бошланганини маълум қилади. Енгил юк машинаси Ўзбекистон бозорига икки — қисқа бир қаторли Single Cab кабина ва узайтирилган бир қаторли Super Cab кабинали версияларда, мос равишда 264 900 000 сўм ва 269 900 000 сўм нархларда сотувга чиқарилади.
Kia Bongo — енгил тижорат юкланувчи модель бўлиб, илк бора 1997 йилда тақдим этилган. Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларидаги мижозларга Bongo’нинг учинчи авлоди таклиф қилинмоқда. Автомобиль кичик ва ўрта бизнес учун, шаҳар ичида камгабаритли ташувлар соҳаси учун мўлжалланган бўлиб, сифатли ва ишончли транспорт воситаси сифатида доимий обрўга эга.
Экстерьерининг замонавий дизайни, динамик хусусиятлари, тафсилотларга берилган эътибор туфайли Kia Bongo енгил тижорат автомобиллари сегменти учун ҳар томонлама янги стандартларни ўрнатади. Ривожланган олд бампер, аэродинамик жиҳатдан такомиллаштирилган кабинасининг дизайни, Kia бренди услубидаги радиатор панжараси — юк машинасининг кўринишини замонавий ва эсда қоларлига айлантириб, шу билан бирга, моделнинг олдинги авлодларининг барча таниқли асосий хусусиятларини сақлаб қолади.
Bongo’нинг габарит узунлиги 5115 миллиметрдан бошланиб, юк кўтариш қуввати 1 тоннани ташкил қилади. Юк платформасининг узунлиги кабина турига боғлиқ: Super Cab версиясида у 2860 миллиметрга, Single Cab версиясида эса — 3110 миллиметрга тенгдир. Kia Bongo’нинг платформасида борт кузови, рефрижератор, фургон, манипулятор, цистерна ва бошқа кўплаб қўшимча ускуналар вариантлари жойлаштирилиши мумкин.
Kia Bongo’нинг салони эргономика нуқтаи назаридан яҳши лойиҳаланган, қулай, функционал ва амалийдир. Автомобиль лойиҳаланишида қулайликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири эди. Қалинлаштирилган орқали ва ёстиқли матоли ўриндиқлар, ўйланган, оптимал конструкцияга эга, бош суянчиқлари баландлик бўйича созланади, шу билан бирга, руль баландлигини созлаш ҳам назарда тутилган. Kia Bongo салони жиҳозлари рўйхатида — кондиционер, USB-киришли магнитолла, орқа парковка датчиклари, ҳамда автомобилдан фойдаланишни янада қулайроқ қиладиган ва қулайлик даражасини орттирадиган бошқа қатор фойдали вариантлар мавжуд.
Двигатели ва трансмиссияси
Ўзбекистон бозорида учинчи авлод Kia Bongo 2665 куб сантиметр ишчи ҳажмда, максимал 80 от кучига эга ва 165 Нм айлантириш моментига эга, атмосферали Ж2 дизелли двигатель билан тақдим этилади. Ишончли, носозликларга дуч келмайдиган қувват агрегати, бутун дунёда ажойиб эътиборга эга бўлди. Двигатель 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан агрегацияланган. Орқа кўприк редукторига бўлган привод кардан мили орқали амалга оширилади.
Ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган хизмат кўрсатилиш оралиғи 7500 километр. Техник хизмат, шу жумладан, подвесканинг, руль бошқарувининг, трансмиссиянинг турли бўлимларини шприцлашни ҳам ўз ичига олади.
Kia’нинг 1333 қизғин телефон линиясига қўнғироқ қилиб, kia.uz сайти орқали ёки Kia’нинг расмий дилерлик марказларига мурожаат қилиб, модель ҳақида қўшимча маълумот олишингиз ва олдиндан буюртма беришингиз мумкин:
Kia Яккасарой: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, кичик ҳалқа йўли кўчаси, 70А.
Kia Сергели: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Алишер Навоий массиви, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли.
Kia Денов: Денов тумани, «Лочин» маҳалласи, Ҳумо кўчаси.
Kia Андижoн: Андижон шаҳри, «Жалабек» ҚФЙ, С.Ашуров массиви.
Компания ҳақида:
Kia Corporation — бу мижозлар, локал ва глобал ҳамжамиятлар учун барқарор мобиллик ечимларини яратишга интилиб, мобиллик маҳсулотлари ва сервисларини яратиш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи дунё брендидир. Компания 1944 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Kia — 190 дан ортиқ мамлакатларда 3 миллионга яқин автомобилларни сотаётган компания. Корпорация ходимларининг умумий сони 52 000 нафардан ортиқ. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдонлари олтита мамлакатда жойлашган. Kia электромобилларга ўтишда пешқадам бўлиб, бутун дунё бўйлаб шаҳарсозлик муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш учун мобиллик сервисларини ривожлантириш билан шуғулланиб келмоқда.
ООО Roodell (www.roodell.uz) Ўзбекистон ҳудудида Kia автомобилларининг расмий дистрибюторидир. Kia’нинг сотувлар бошланганидан бери Ўзбекистондаги умумий сотув ҳажми 10 000 дан ортиқ автомобилни ташкил этади. Kia автомобиллари учун 5 йиллик ёки 150 000 километр масофага кафолат мавжуд. 2023 йилнинг боши ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудида Kia’нинг 4 та расмий дилерлик маркази фаолият кўрсатмоқда.
Реклама