Польша Россия ва Беларусь чегарасига танкларга қарши тўсиқларни ўрнатишни бошлади — фото

Польша ҳукумати Россия ва Беларусь чегарасига мудофаа тўсиқларини ўрнатишга қарор қилди. Бу ҳақда Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Фото: Twitter / Мариуш Блашак

«Биз Россия ва Беларусь чегарасида хавфсизлик чораларини кўришни бошладик. Бу бизнинг мудофаа ва тутиб қолиш стратегиямизнинг бир қисмидир. Биринчи тўсиқлар Калининград вилояти билан чегарадош ҳудудларга ўрнатилмоқда», — дейди Блашак.

У Польша—Россия ва Польша—Беларусь чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктлари яқинидаги йўлда металл ва бетондан ясалган танкга қарши тўсиқлар акс эттирувчи бир нечта суратни эълон қилган.

Фото: Twitter / Мариуш Блашак

2021 йилда Польша миграция инқирози сабаб Беларусь билан чегарада девор қуришни бошлаганди. 2022 йил кузида девор қуриб битказилгани эълон қилинган.

Фото: Twitter / Мариуш Блашак
Фото: Twitter / Мариуш Блашак

Шунингдек, 2022 йил февралда Польша мудофаа вазири ўринбосари Войцех Скуркевич Россия билан чегарада девор қурилишини айтганди. Калининград вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, гап девор эмас, балки панжара ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ Польша Украина армиясида сапёрлар етишмаслиги ҳамда НАТО ўз мутахассисларини жўната олмагани учун миналардан тозалаш операцияси учун Украинага профессионал полициячилар отрядини юборгани тўғрисида хабар берилганди. Шу билан бирга, Польша мудофаа вазири ўринбосари Маркин Оцепа яқин 3–10 йил ичида Россия билан уруш хавфи юқори эканини айтган эди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023