Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида 2022 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадсиз сарфланганини аниқлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида тумандаги маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаётган А.Т. «Б.С.Б» МЧЖни ташкил қилиб, унга таъсисчилик ва раҳбарлик қилаётгани аниқланган. У тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктирган ҳолда ҳужжатларни сохталаштириб, 162 миллион сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан толон-торож қилган. Шунингдек, А.Т. 114 миллион сўм солиқ ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.

Мазкур ҳолат бўйича ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси 2-қисми «б» банди (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш), 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, тижорат банкининг Шаҳрисабз филиали мансабдор шахсларига нисбатан ҳам 167-моддаси 3-қисми «а» банди банди ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 15 минг доллар пора талаб қилган ҳоким ёрдамчиси ушлангани, шунингдек, Қашқадарёда кредит маблағларини ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси қўлга олингани ҳамда Жиззахда ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023