Хитой Украина можаросини ҳал этишнинг 12 банддан иборат режасини эълон қилди

Хитой Украина инқирозини бартараф этиш бўйича ўз позициясини эълон қилди. Ҳужжат мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтига жойлаштирилган.

Фото: AP Photo

Ҳужжат 12 банддан иборат:

  • барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига риоя этиш;
  • совуқ уруш менталитетидан воз кечиш ва «бир давлат хавфсизлиги бошқалар ҳисобига таъминланмаслиги керак» тамойилини қўллаб-қувватлаш;
  • ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, кескинлашувга йўл қўймаслик ҳамда Россия ва Украинанинг диалог томон ҳаракатини қўллаб-қувватлаш;
  • можаронинг «ягона ҳаётий ечими» сифатида тинчлик музокараларини қайта тиклаш, Хитой «бу борада конструктив роль» ўйнашга тайёр;
  • гуманитар инқирозни бартараф этиш, тинч аҳоли учун гуманитар коридорларни яратиш, инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш, БМТни ушбу соҳадаги фаолият координатори сифатида қўллаб-қувватлаш;
  • тинч аҳоли ва ҳарбий асирларни ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларни алмашиш учун «қулай шароитлар» яратиш;
  • атом электр станцияларининг хавфсизлигини таъминлаш;
  • ядровий, кимёвий ёки биологик қуроллардан фойдаланиш таҳдидига қарши курашиш;
  • Қора денгиз дон ташаббуси доирасида дон экспортини рағбатлантириш;
  • жорий муаммоларни ҳал қилмайдиган, балки янгиларини келтириб чиқарадиган бир томонлама санкцияларни тугатиш;
  • ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг барқарорлигини қўллаб-қувватлаш, жаҳон иқтисодиётидан сиёсий мақсадларда фойдаланишни рад этиш;
  • можародан кейинги қайта тиклашни рағбатлантириш, «Хитой бу борада ёрдам беришга ва бу уринишда конструктив роль ўйнашга тайёр».

18 февраль куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И мамлакат тез орада «барча давлатлар суверенитетини» ҳурмат қилган ҳолда Украинадаги можарони тартибга солиш режасини тақдим этишини маълум қилганди. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Хитой Россия билан муносабатларидан келиб чиқиб, можарони ҳал этишда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Аввалроқ Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари Дай Бин ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилишида Украинага қурол-яроғ етказиб бериш орқали тинчликка эришиб бўлмаслигини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023