Франция, Германия ва Британия Киевни Москва билан музокаралар ўтказишга ундамоқда

Франция, Германия ва Буюк Британия Киевни Москва билан тинчлик музокараларини бошлашга ундаш учун Украина ва НАТО ўртасида янада мустаҳкам алоқаларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда уч мамлакат ҳукуматидаги манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Фото: The Wall Street Journal

Қайд этилишича, ўтган ҳафта Британия бош вазири Риши Сунак Украинага уруш тугаганидан кейин мудофаа учун илғор ҳарбий техника, қурол ва ўқ-дорилардан кенгроқ фойдаланиш имконини берувчи келишув лойиҳасини таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, мазкур режа июль ойида НАТО саммитида муҳокама қилинади.

Француз, немис ва британ амалдорларининг айтишича, Франция ва Германия ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Улар бундай ҳаракатларда Украинага нисбатан ишончни мустаҳкамлаш ва мамлакат расмийларини тинчлик музокаралари сари ундашни кўрмоқда.

Таклиф этилган битимнинг бошқа мақсади — Россияга таъсир ўтказиш. Агарда Россия келажакда Ғарб Украинага ҳарбий ёрдамини кенгайтиришга тайёрлигини кўрса, бу Москвани ўзининг ҳарбий мақсадларига ета олмаслигига ишонтиради.

Шу билан бирга, нашр манбаларининг таъкидлашича, музокараларни қачон ва қандай шароитларда ўтказиш борасидаги ҳар қандай қарорни Киев қабул қилиши керак.

Газета суҳбатдошларининг айтишича, Франция, Германия ва Буюк Британия сиёсатчилари орасида Украина 2014 йилда эгаллаб олинган барча ҳудудларини озод эта олмаслиги борасида шубҳалар ортмоқда.

«Биз мунтазам Россия ғалаба қозонмаслиги кераклигини такрорлаяпмиз, аммо бу нимани англатади? Агарда уруш шу каби жадалликда узоқ давом этадиган бўлса, Украинанинг йўқотишлари улкан бўлади. Ва ҳеч ким Украина Қримни қайтариб олишига ишонмайди», — дейди франциялик амалдор.

The Wall Street Journal’га кўра, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц февраль бошидаги учрашувда Украина етакчиси Владимир Зеленскийни Москва билан тинчлик музокараларини ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга таклиф қилган.

Аввалроқ Хитой Украина можаросини ҳал этишнинг 12 банддан иборат режасини эълон қилганди. Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Хитой Россия билан муносабатларидан келиб чиқиб, можарони ҳал этишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бундан ташқари, Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари Дай Бин ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилишида Украинага қурол-яроғ етказиб бериш орқали тинчликка эришиб бўлмаслигини маълум қилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023