Марказий банк муқобил энергия учун кредит бўйича рискни вақтинча ноллаштиришни таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Марказий банки «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги идоралараро буйруқни муҳокамага қўйди.

Регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали. У I ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.

Бугунги кунда консолидация қилинмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг капиталига қўйилган барча инвестициялар суммаси, шу жумладан, бундай хўжалик юритувчи субъектларнинг капиталини ташкил этувчи қарз мажбуриятлари биринчи даражали капиталдан чегириб ташланади. Регулятор бунда, истисно тариқасида, 2023 йил 1 декабргача қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан, йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ва кичик фотоэлектр станцияларини ишга туширишни молиялаштиришга йўналтирилган инвестицияларни назарда тутмасликни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, Марказий банк қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини ишга тушириш учун жисмоний ва юридик шахсларга 2023 йилнинг 1 декабрига қадар ажратилган кредитлар бўйича риск даражасини ноллаштиришни таклиф этди.

Эҳтимолий оқибатлар

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, агар шундай қарор қабул қилинса, 2024 йилда Ўзбекистон муаммоли кредитлар (NPL) бўйича икки хонали рақамларга дуч келиши мумкин, чунки қайта тикланадиган манбалар учун ажратилаётган кредитларнинг муаммолилик даражаси коммунал соҳага (УЖМШ ва бошқарув компанияларига) ва оилавий тадбиркорлик учун йўналтирилаётган имтиёзли кредитлардан катта фарқ қилмайди. 2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 3,6 фоизни (13,99 триллион сўм) ташкил этади.

Унинг фикрича, келажакдаги қуёш электр станцияларини қуришнинг техник-иқтисодий асослари ва параметрлари йўқлиги вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.

«Чунки қарор қабул қилиш, молиялаштириш, харидлар ва таъминотни расмийлаштириш жараёни тўлиқ давлат ва ҳокимият органлари тарафидан маъмурийлашмоқда. Рискларни баҳолаш ва бозор ўлчовларини ҳисобга олиш бутунлай четда қолган», — дейди у.

Иқтисодчи 2023 йил 1 декабргача қайта тикланадиган энергия манбаларини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича рискларни нолга туширишни «иқтисодий популизм» деб атади.

«Марказий банк ҳукуматга ёқиш учун бундай таклифлар бериши эмас, ҳукуматни бундай ҳаракатлардан тийиши керак аслида. Қолаверса, юқори риск профилига эга бўлган активлар риск даражасини ноллаштириш Базел қўмитасининг Базел-III стандартларига ҳам мутлақо зиддир», — деди у.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкентда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш учун 1 миллиард доллар ажратиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. Хусусан, кўп қаватли турар жой бинолари, ижтимоий соҳа объектлари, давлат идоралари ва хусусий корхоналар, саноат зоналари, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари биноларига қуёш батареялари ўрнатилади.

Президент 16 февраль куни 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Ҳужжатда 1 майдан бошлаб фойдаланишга топширилаётган кўп қаватли турар жой бинолари томининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби келтирилган.

Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 киловаттгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 1 апрелдан ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

Аввалроқ Шуҳрат Абдураҳмонов эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилишини маълум қилганди, шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиб олишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023