Ўзбекистон Конституциясининг ОАВга боғлиқ моддасига янги норма қўшиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Конституциясига «Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади» нормасини қўшиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди.

Амалдаги Конституциянинг 67-моддасида цензурага йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган. Эндиликда ушбу моддага қўшимча сифатида «Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади» нормаси ҳам қўшилиши таклиф этилмоқда.

«Кўпчилигимиз яхши биламиз, охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. ОАВ, блогерлик ривожланди, сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу нималарда кўринади? Ўзбекистондаги ОАВ сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етди. Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етди», — деб ёзади Тожиев.

Спикер ўринбосарининг айтишича, шунга қарамай соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар бор. Айрим ОАВ ва журналистлар ҳамон ўз касб фаолиятларида турли тўсиқларга дуч келмоқда. Ҳанузгача очиқлик сиёсатига кўника олмаётган айрим мансабдорлар ҳам айни шу замон ва маконда мавжуд.

«Ўтган йилларда ОАВ ходимларига бир нечта ҳужумлар уюштирилиб, улар томонидан тайёрланган материлларни тортиб олиш ёки уларни тарқатмасликка мажбурлаш каби ҳолатлар кузатилган. Шу сабабли давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашишга нисбатан қонунга мувофиқ жавобгарликни кўчайтириш Конституцияда қатъий белгилаб қўйилмоқда… Айрим раҳбарлар, улар учун қанчалик ёқимсиз бўлмасин, ҳақиқатга юз тутишга ўрганиши керак. Бу йўлда конституциявий янги норма ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади», — дея таъкидлайди спикер ўринбосари.

Шавкат Мирзиёев 2021 йил мартда журналистлар билан суҳбатда «адолатни етказишдан тўхтамаслик» лозимлигини айтган эди. «Бир йил олдин сизлар шундай эдингларми? Ҳаммамиз шундай эдикми? Ҳамма танқид қилишни билади, лекин уч йил олдин ОАВга муносабат қандай эди? Мен Наманганда айтган эдим, сизларнинг орқаларингда Президент турибди. Яна қайтараман, мен сизларга ишонаман, албатта, адолатли ҳақиқатни халқимизга етказиб берасизлар. Лекин биз кўп нарсани биргаликда ўрганяпмиз», — дейган эди Президент.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023