Ўзбекистон ва Покистон трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини тезлаштиради

Покистон делегациясининг ташрифи давомида 24 февраль куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг Покистон молия вазири Ишоқ Дор билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Маълум қилинишича, мулоқот чоғида транспорт ва логистика, ўзаро товар айланмаси, сармоявий ва саноат кооперацияси, банк иши каби устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Хусусан, 2022 йилда 240 миллион долларга етган Ўзбекистон—Покистон ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Томонлар икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни амалда жорий этиш ва транспорт йўлакларини диверсификация қилишни жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилинишини қўллаб-қувватлади.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Учрашувда, шунингдек, трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини тезлаштириш бўйича ҳам келишувга эришилган. Бундан ташқари, келишилган чора-тадбирлар қаторида мултимодал юк ташиш ҳажмини ошириш, маҳсулотларни учинчи давлатлар бозорларига биргаликда экспорт қилиш мақсадида ҳар икки давлат ҳудудларида терминаллар яратиш масалалари ҳам ўрин олди.

Шу билан бирга, банклараро алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Марказий банклар ўртасида CWAP операциялари механизмини жорий этиш, икки мамлакат молия институтлари ўртасида вакиллик банк муносабатларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро муносабатларнинг барча муҳокама қилинган йўналишлари юзасидан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъий содиқ эканлигини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон томонидан қурилган ва хизмат кўрсатиб келган Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўл бошақаруви бўйича шартомани Қозоғистоннинг Mansour Fatih компанияси ютиб олиши сабабли Ўзбекистон Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқидан айрилгани ҳақида хабар берилганди. Шундан кейин «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу хабар ёлғонлигини  билдирди ҳамда Афғонистон ҳудудидаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш (эксплуатация)да иштирок этиш учун афғонистонлик маҳаллий техник ходимларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилганини маълум қилганди.

Янги келишув имзоланганига қарамасдан 1 февраль куни «Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди ҳамда ушбу ҳолат юзасидан Афғонистон томонини айблади.

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг хабарида айтилишича, Ғалаба—Ҳайратон темир йўлидан фойдаланишда 2022 йил 26–30 декабрь кунлари Термизда ўтказилган музокаралар давомида 2023 йилнинг 27 январига қадар янги шартнома имзоланишига келишилган эди. Бироқ Афғонистон темир йўл бошқармаси келишувни амалга оширмаётгани сабабли Ҳайратон—Мозори Шариф йўналишида темир йўл орқали юк ташиш тўхтатилган.

Афғонистон темир йўл бошқармаси расмийлари эса ушбу хабарлар фонида «Ўзбекистон темир йўллари»ни Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлининг техник масалалари бўйича янги келишувни бузганликда айблаганди. Кейинчалик Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Ҳайратон—Мозори Шариф темир йўлидан фойдаланиш бўйича янги келишув имзоланди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023