Ўзбекистонда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга ҳам субсидия берилади

Президентнинг «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Ҳужжатга кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.

Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия берилади.

1 апрелдан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.

1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади. Маълумот учун, президент қарорида кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилган.

Аввалроқ пиллачиликда ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилингани ва Ўзбекистонда қоракўлчилик кластерларига озуқа учун ер майдонлари ажратилиши хабар қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023