Тошкентда халқаро марафон ва «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида 12 март куни V Халқаро марафон ҳамда Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида «Янги нафас» бир вақтда оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, югурувчилар ва профессионал спортчилар 42 километр масофага классик марафонда, 21 километр масофага ярим марафон масофасида, шунингдек, 3 ва 10 километр масофага оммавий югуриш мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Илк маротаба марафон доирасида болалар орасида Kids Run оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Спорт мусобақалари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, «Ўзнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ва Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан ташкиллаштирилади.

Маълумот учун, 2019 йилда марафонда 1,6 минг югурувчи иштирок этган бўлса, 2022 йилда иштирокчилар сони 2,7 минг нафарни ташкил қилган.

Спорт тадбирининг мақоми ҳам йилдан йилга тобора ошиб бормоқда: 2022 йилда IV Тошкент халқаро марафони ШҲТ халқаро ярим марафони билан биргаликда ўтказилиб, бунда 21 та мамлакатдан югурувчилар иштирок этган.

Ташкилотчиларнинг ташаббусига биноан, International Tashkent Marathon бешинчи марафони 5,5 минг нафар иштирокчини қабул қилишни режалаштирилган бўлиб, улар тўртта масофадан бирида ўз кучларини синаб кўриши мумкин бўлади — 42 километр 195 метр, 21 километр 97,5 метр, 10 ва 3 километр. Эслатиб ўтамиз, Тошкент марафонида барча истаганлар иштирок этиши мумкин: фуқаролигидан қатъи назар спортчилар ва спорт ҳаваскорлари. Марафон ва ярим марафон масофаларида 18 ёшга тўлган фуқаролар иштирок этиши рухсат этилади, иккита сўнгги масофаларда иштирок этиш учун ёш доираси чекланмаган.

Эркаклар ва аёллар 10 километр масофага оммавий югуриш мусобақаси, марафон ва ярим марафоннинг ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади. Умумий пул мукофоти 259 миллион 720 минг сўмни ташкил қилади. 42 километр масофалик марафонда биринчи ўринни эгаллаган ғолиб 30 миллион сўмни, (II ўрин учун — 20 миллион сўм, III ўрин учун — 15 миллион сўм, IV ўрин учун — 10 миллион сўм, V ўрин учун — 8 миллион сўм,VI ўрин учун — 5 миллион сўм) қўлга киритади.

Ярим марафон иштирокчилари учун қуйидаги пул мукофотлари кўзда тутилган: I ўрин учун — 20 миллион сўм, (II ўрин учун — 15 миллион сўм, III ўрин учун — 12 миллион сўм, IV ўрин учун — 8 миллион сўм, V ўрин учун — 6 миллион сўм, VI ўрин учун — 4 миллион сўм).

10 километр масофага югуриш ғолиблари I ўрин учун — 6 миллион сўм, II ўрин учун — 4 миллион сўм, III ўрин учун — 2 миллион сўмни қўлга киритади. 3 километр масофага югуриш иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар кўзда тутилган.

Марафоннинг янги тадбири сифатида 11 март куни болалар орасида Kids Run оммавий югуриш пойгаси ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда иккита тоифадаги: 2015 йил ва 2011 йилгача туғилган болалар иштирок этиши мумкин. Ушбу оммавий югуриш пойгасига иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш бепул. Kids Run оммавий югуриш пойгаси скандинавча юриш ҳаваскорлари билан биргаликда ўтказилади. Болалар масофаси 1 километр, юрувчиларнинг масофаси 3 километрни ташкил қилади.

Спорт мусобақасинининг юқори даражада ўтказилиши AIMS Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциациясидан марафоннинг югуриш трассаси билан сертификатланган. Мусобақаларда вақт натижаларини чиплар бўйича автоматик ўқиш замонавий транспондер тизими қўлланилади. Марафоннинг старт-финиш майдончаси анъанага кўра Афросиёб ва Бешёғоч кўчаларининг кесишиш нуқтасида (мўлжал — Humo Arena муз саройи) жойлашган.

24 февраль куни ўтказилган ва бўлиб ўтадиган марафонга бағишланган пресс-анжуман доирасида Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, шунингдек, ишлаб чиқилаётган «Югу» мобил иловаси ҳақида гапириб бериб, ушбу илова ёрдамида югуриш ҳаваскорлари машғулотларнинг спорт статистикасини кузатиб бориши, марафонларга тайёргарлик кўриши ва натижалардаги ўсишни кўриб бориши мумкинлигини таъкидлади.

International Tashkent Marathon’да иштирок этиш учун Iticket.uz сайтида ёки iTicket савдо офисларида рўйхатдан ўтиш ҳамда иштирокчининг бошланғич тўловини амалга ошириш керак. 10 километр масофага оммавий югуриш мусобақаси, марафон ва ярим марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тўлови — 149 минг сўмни, 3 километрга — 75 минг сўмни ташкил қилади. 2023 йил 5 мартгача рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд.

Марафон, ярим марафон, 10 километр, 3 километр масофага югуриш ва Kids Run оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчи пакетига чипли кўкрак рақами (спорт дастурининг турига мувофиқ), рюкзак, кепка ва узун енгли футболка киради.

Иштирокчи пакети 2023 йил 9 мартдан 11 мартгача, рўйхатдан ўтган иштирокчининг QR-кодини тақдим этган ҳолда Енгил атлетика федерацияси биносида берилади (Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 98а).

Маълумот учун телефон рақами: + 998(95) 142-01-84.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023