Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди

Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойиши билан Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Раҳмоновга юкланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳужжатга кўра, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Журъатбек Рахмонов зиммасига юкланган.

Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи ва Журъатбек Рахмоновнинг розилик аризаси келтирилган.

Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллат — ўзбек. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Банк-молия академиясини тугатган. 1996–2004 йилларда Марказий банкда ишлаган, 2004–2005 йилларда Asia-Invest Bank (Москва) бошқаруви раиси бўлган. 2009–2012 йилларда GM Uzbekistan компаниясининг молия бўйича ижрочи директори, 2012–2014 йилларда MAN Auto-Uzbekistan бош директори лавозимларида ишлаган.

2014 йил июлдан 2017 йил 12 апрелгача Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

2017 йил апрель ойидан бошлаб Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи. 2018 йил 4 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва алоқаларни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

2021 йил 30 январда Шавкат Мирзиёев фармони билан Даврон Ҳидоятов ушбу лавозимда Рустам Холматов ўрнини эгаллаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 2021 йил 19 мартда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессияси томонидан у лавозимига тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 18 ноябрда Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ шаҳри ҳокимияти раҳбарлигига ўтказилганди. Унинг ўрнини эса Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев эгаллаганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023