Германия АҚШ ва Полша билан ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу «Путинга сигнал» бўлиши айтилмоқда

Германия мудофаа вазири Борис Писториус ARD телеканали эфирида немис, америкалик ва полшалик ҳарбий хизматчилар Полша ҳудудида қўшма ўқув машғулотларини ўтказишини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, манёврлар тез кунларда содир бўлиши мумкин, у Болтиқ ва Шарқий Европа давлатларининг бир-бирини қўллаб-қувватлаш рамзига айланиб, Германия ва АҚШ НАТОга аъзо сифатида мудофаа борасидаги мажбуриятларини бажараётганини кўрсатиб беради. Шунингдек, бу Россия президенти Владимир Путинга «НАТО у ўйлаганидек кучсиз эмаслиги» ҳақида сигналга айланади.

Писториуснинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянси Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланган вақтдан кўра, «кучлироқ ва бирдамроққа» айланган.

Бундан ташқари, мудофаа вазири Германия мудофаа бюджетини ошириш таклифи билан чиққан. Январь ойида Frankfurter Allgemeine Zeitung 2023 йилда мамлакат Мудофаа вазирлигининг бюджетига 50 миллиард евро ажратилгани ва 100 миллиардлик махсус фонд бўлишига қарамай, жуда кам маблағ ажратилганини ёзганди. Газета маълумотларига кўра, манёврлар учун кетадиган харажат 340 миллион еврога баҳоланмоқда, идора ихтиёрида эса 253 миллио евро бор.

Bloomberg’нинг ёзишича, Украинани қўллаб-қувватлаш харажатлари сабаб мамлакат ҳарбий бюдетини 2024 йилда камида 10,7 миллиард еврога ошириши лозим. Таъкидлаш керакки, 2022 йилда Берлин Украинага 12 миллиард евродан ортиқ ёрдам кўрсатган.

Аввалроқ Полша Украина армиясида сапёрлар етишмаслиги ҳамда НАТО ўз мутахассисларини жўната олмагани учун миналардан тозалаш операцияси учун Украинага профессионал полициячилар отрядини юборгани тўғрисида хабар берилганди. Шу билан бирга, Полша мудофаа вазири ўринбосари Маркин Оцепа яқин 3–10 йил ичида Россия билан уруш хавфи юқори эканини айтган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023