«Ҳумо» хоккей клуби юз фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон Про Лигаси плей-оффидан ўрин олган «Горняк» жамоасига қарши иккинчи сафар ўйинини ўтказди. Сафарда бўлиб ўтган учрашув 4:2 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якунланди.

Фото: «Ҳумо» хоккей клуби матбуот хизмати

«Ҳумо» ўтган ҳафтада ушбу жамоага қарши иккита уй учрашувида музга чиқиб, 2:1, 4:2 ҳисобларидаги ғалабаларни расмийлаштирган эди. Қозоғистонда ўтказилган сафардаги илк учрашувда ҳам 2:1 ҳисобида зафар қучган Тошкент жамоаси бугунги ғалабадан сўнг умумий ҳисоб 4:0 га етди. Шу тариқа Тошкент клуби тўртта баҳснинг барчасида ғалаба қозонган ҳолда юз фоизлик натижа билан ярим финал босқичига йўл олди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида «Ҳумо» жамоаси бош мураббийи Евгений Попихин жамоасининг ғалабаси ҳақида тўхталиб ўтди.

«Кескин серийа, ҳақиқий плей-офф. Кўп ҳиссиётлар, тезкор ўйин. Рақибга миннатдорчилик сўзларини айтмоқчиман. Улар ажойиб ўйнашди, жанг қилишди», — дейди жамоа бош мураббийи Попихин.

Ярим финал йўлланмасини нақд қилган «Ҳумо» жамоасини Тошкентга қайтаётган пайтида кўп сонли мухлислар қаторида Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти экипаж командири ҳам ғалаба билан табриклаган. Маълумот учун, клубнинг бугунги кундаги ҳомийлари айнан «Uzbekisatan Airways» ва ERIELL Group саналади. Ярим финалнинг дастлабки иккита баҳси 11-12 март кунлари  Тошкентда «Ҳумо» майдонида бўлиб ўтади.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади