Қорақалпоғистонда ўқувчиларга истеъмолга яроқсиз озиқ-овқатлар берилгани аниқланди

Қорақалпоғистондаги айрим мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланди, деб хабар беради Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати.

Фото: Жўқорғи Кенгес

Жўқорғи Кенгес раисининг топшириғига кўра, Кегейли тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида Санитария-эпидемиология бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилган. Текширув давомида 1, 8, 19 ҳамда 55-сонли мактабларда бир қанча қўпол хато-камчиликлар аниқланган.

Хусусан, болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрга жавоб бермаслиги, шунингдек, ичимлик суви билан таъминланмагани, иссиқ чой билан таъминлаш учун эса шароит тўлиқ яратилмагани маълум бўлган.

Фото: Жўқорғи Кенгес

«Энг ачинарлиси, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўрганилганда олма шарбати истеъмолга яроқсиз экани, қадоқланган маҳсулотлар зараркунандалар билан зарарлангани аниқланди», — дейилади хабарда.

Фото: Жўқорғи Кенгес

Бундан ташқари, маҳсулотлар махсус автомашиналарда эмас, йўловчи транспортида етказиб берилган, турли мактабларда кундалик озиқ-овқат сифатини назорат қилувчи комиссия таркиби тузилмаган.

Ҳозирда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, айбдорларга чора кўриш бўйича тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш вазифаси жойига чиққан ҳолда ўрганганди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш 11 ноябрдан бошланишини маълум қилганди. Жараёнлар ҳукуматнинг тегишли низоми бузилиши ортидан ғолиб деб топилган лотлар бекор қилиниши оқибатида кечиккани айтилган.

Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг дарслик ижара харажатларини бюджетдан қоплаш учун — 400 миллиард сўм ажратилиши ҳам айтиб ўтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев сайловолди кампанияси пайтида Қорақалпоғистонда 2022 йилдан бошлаб 1–4-бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини маълум қилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023