Сурхондарё вилоятида МЧЖ раҳбарлари 11 млрд сўмдан кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

Сурхондарё вилоятида масъулияти чекланган жамият раҳбарлари катта миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, «О.Б.» МЧЖнинг раҳбари Р.Ҳ. боғ ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун ажратилган кредит эвазига ҳудудда боғ ташкил этмасдан, жами 6,1 миллиард сўм маблағни бошқа мақсадларда сарфлаб юборган.

Шунингдек, «Б-Н.» ва «Ч-П.» МЧЖларнинг раҳбари У.Х. ажратилган кредит маблағлар эвазига қўшни Қозоғистондан олиб келинган чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юборган. У жами 5,1 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бундан ташқари, фуқаро У.Х. 102,1 миллион сўм қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш, талон-торож қилиш), 181-1-моддаси (Қасддан банкротликка олиб келиш) ва 184-моддаси (Солиқлар, йиғимларни тўламаслик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланганди. Шунингдек, Навоийда 156 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланган. Ўзбекистоннинг уч вилоятида қарийб 2,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар талон-торож қилинганларга жиноят иши қўзғатилган эди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023