Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди
Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди. Бу Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабарида келтирилган.

Қайд этилишича, 24 февраль куни International Hotel Ташкент меҳмонхонасида Ўзбекистон—Озарбойжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтган. Тадбирда Тўра Боболов палата раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган.
Бундан ташқари, Озарбойжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбойжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашган.
Мавзуга доир: Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ишдан олинди
Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь кунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда янги мактаблар қурилиши мавзусига алоҳида тўхталиб, вилоят ҳокимларини танқид қилган. “…Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор — 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам», — деганди Президент. 27 сентябрь кунги йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимига иш ҳақининг 40 фоизини жарима тортиш чораси кўрилган.
2022 декабр охирларида Президентининг тегишли фармонлари билан Сурхондарё вилоятини 2019 йилдан бери бошқариб келаётган Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан олинганди.