«Тошкентда сўнгги 5 йилда бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган» — ИИББ

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда бола ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабат билдирди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, 2023 йил бошидан буён шу мазмундаги 6 та хабар тарқалди ва улар ўрганилган. Натижада хабарларнинг хеч бири ўз тасдиғини топмаган.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 5 йил давомида Тошкент шаҳрида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган. Аммо болаларнинг йўқолиб қолиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб туради. Хусусан, 2022 йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида 231 нафар вояга етмаган бола бедарак йўқолган, шундан:

  • 32 нафари 10 ёшгача бўлган;
  • 32 нафари 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган;
  • 167 нафари 14 ёшдан 18 ёшгача бўлганларни ташкил этган.

Таҳлилларга кўра, аксарият ҳолларда вояга етмаганлар ўз ихтиёри билан уйларини тарк этган. Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида болалар топилиб, оилаларига қайтарилган.

Тошкент шаҳри ИИББ фуқаролардан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик, ҳар қандай шубҳали вазиятда ҳудудий профилактика инспекторлари, мактабларга бириктирилган психолог-инспекторлар, туман ИИБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарларига ёки энг яқин ички ишлар бўлимининг 102 рақамига мурожаат қилишларини сўраган.

31 январь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берилганди. Шундан бери болаларга нисбатан зўравонлик, уларни ўғирлаш каби ҳолатлар жамоатчилик эътибор марказида турибди.

Хусусан, февраль ойи бошида пойтахтда мактабдан қайтаётган болаларни номаълум шахслар ўғирлаб кетмоқчи бўлгани айтилган видеохабар тарқалди. ИИВ эса хабарлар асоссиз эканини билдирди. Бу ҳолатда болалар машинага муз бўлагини тепган, автомобилдаги ўқувчи эса уларни ички ишларга олиб боришини айтиб қўрқитгани маълум бўлди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактаб яқинида эркак киши ёш боланинг қўлидан ушлаб тортгани ва бола ундан қочиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат ўрганилгач, жиноят ишлари бўйича туман суди 1994 йилда туғилган эркак спиртли ичимлик истеъмол қилиб, 2011 йилда туғилган болани тўхтатиб, уни савол-жавобга тутиб, қўлидан қўйиб юбормасдан, майда безорилик қилган деб топди ва 10 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023