Хонанда Каниза «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан маҳрум этилди

Ўзбек эстрада хонандаси Каниза (Шаҳризода Аҳмедова) ижтимоий тармоқлардаги «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан бир ойга маҳрум қилинди. Бу ҳақда маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Daryo мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Кадр: YouTube

«Кенгаш аъзолари бир овоздан Каниза Аҳмедовани лицензиядан маҳрум қилиш қарорини маъқуллашди. Унга жиддий огоҳлантириш берилди. Агар бир ой давомида тартибга тушса, лицензия учун қайта ариза ташлаши мумкин. Очиғини айтаман, бу қиз нега бундай қилганига ҳайронман. Бундай нарсалар унга нимага керак? Ақли расо, ўзига яраша онги бор, олий маълумотли инсон. Бир ой ичида хатоларни тўғриласа, тўғрилади — бўлмаса, янада жиддий чора кўрилади. Каниза Аҳмедовага қўлланаётган чоралардан бошқа санъаткорлар ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариб олса, яхши бўларди», — деган вазир ўринбосари.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Канизанинг тўйда қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалганди. Каниза ушбу танқидларга видеомурожаат орқали жавоб бераркан, одамларни ақлсизликда айблаган.

«Кечадан буён менинг иштоним муҳокама бўлаётган экан. Мен тушунмадим. Мен ўзи салбий, айниқса, саводсизлар ёзган изоҳларга аҳамият беришни хоҳламасдим. Ўзбекистонда мени ишонтимни муҳокама қилишдан бошқа мавзу қолмадими?» — деган у.

Кадр: Telegram

Хонанда лицензиясидан маҳрум бўлганидан сўнг «Ўзбекконцерт» ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков раҳбарлиги остидаги маданият вазирлиги (ҳозирда — Маданият ва туризм вазирлиги)ни танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, шамоллаб ётгани учун лицензия масаласи муҳокама қилинган йиғилишда қатнаша олмаган.

«‘Ўзбекконцерт’ бир пайтлар ‘Ўзбекнаво’ деб номланган. Бир оғиз топшириғингиз билан чекка қишлоқ борми, чанг-дала борми, йиллаб югуриб хизматингизни қилдим. Тақдирлаш у ёқда турсин, бир оғиз раҳмат дедингизларми? Сизларнинг топшириғингиз билан халқнинг хизматига текинга бордим. Биламан, менга текин, лекин халқ пулини тўлаб қўйган, у эса бошқа чўнтакка кираверган. Ҳаммасини билсак ҳам биз санъаткорлар индамадик, давлат сизларга ҳуқуқ берган деб бош эгдик», — деган қўшиқчи.

Каниза давлат хизматчиларининг ўрни абадий эмаслигини ва қачондир «Ўзбекконцерт» деган тушунча ҳам йўқ бўлишини таъкидлаган. «Чунки шоу-бизнес ривожланган давлатларда бунақа тизим мавжуд эмас», дея қўшимча қилган у.

«Нега концерт залларни тўлдириб, 3−4 минг одамга икки соатлаб ахлоқсиз гаплар билан шоу кўрсатадиганларни лицензияси жойида? Нега ижтимоий тармоқларда ҳам, хизматларда ҳам очиқ кийинадиганларнинг лицензияси жойида? Уларнинг „орқаси“ бақувватлиги учунми? Бизнинг қайси соҳамизда адолат бор? Ҳатто мукофотлар ҳам ‘орқаси’ ва пули борларга берилишини ҳамма билади-ю, лекин ҳеч ким ҳеч нарса дея олмайди», — деган хонанда.

У муҳокамаларга сабаб бўлган ҳинд рақси ҳақида гапираркан, ҳинд фильмлари тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдирган.

«Ҳинд кинолари халқимизнинг ахлоқини бузаётган экан, нега Ўзбекистонда клиплари ва киноларини намойиш қилишга рухсат берасизлар? Агар муаммо иштонсизлигим бўлган бўлса, уни фақат кўр одам кўрмагандир, шимим борлиги шундоқ кўриниб турибди. Агар клипларимга рухсат йўқ бўлса, бошқаларга ўхшаб ҳаёсиз сўзлар ишлатиб вайнлар оламан. Бу халқимизга клиплардан кўра кўпроқ ёқади», — деган Каниза.

Каниза маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ва «Ўзбекконцерт» раҳбариятининг «саройлари»га боришини қайд этган.

«Албатта, адвокатим, юристим, эркин журналистлар билан бирга бораман. Қабул қилмасангизлар, кечгача ўтираман. Лицензиямни қайтариб олиш учун эмас, шунчаки баъзи ҳақиқатларни айтиш ва уларникини эшитиш учун бораман. Менинг орқамда бақувват ‘танким’ йўқ. Менинг орқамда ҳар қандай ҳолатда ҳам тура оладиган мухлисларим ва Роббим бор. Ҳа, айтганча, ‘Ўзбекконцерт’га бир талабим бор. Худди рўмол ўраб телевидениега чиқишга рухсат берилмагандек, энди тери рангидаги кийимларда саҳналарга чиқилмасин, деб ‘запрет’ қўйишсин. Биз бош устига бўйсунамиз», — деган хонанда.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023