Зеленский Донбассдаги Бирлашган кучлар қўмондонини лавозимдан бўшатди

Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги Бирлашган кучлар операцияси қўмондони генерал-майор Эдуард Москалевни лавозимдан олди. Бу борадаги фармойиш президент офиси сайтида эълон қилинган.

Фото: Armyinform

«Генерал-майор Москалев Эдуард Михайлович Бирлашган кучлар қўмондони лавозимидан бўшатилсин», — дейилади фармойиш матнида. Ҳужжатда генералнинг нима сабабдан бўшатилгани кўрсатилмаган.

Москалев қўмондон лавозимига 2022 йил 15 мартда тайинланган эди. Бунга қадар ушбу лавозимда ҳозирда Киев мудофаа кучлари ва воситалари гуруҳининг қўмондони Александр Павлюк ишлаган.

Тайинловга қадар Москалев «Восток» тезкор қўшинлар қўмондонлиги қўмонининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи эди. 2022 йил баҳорда Зеленский уни II даражали Богдан Хмелницкий ордени билан тақдирлаган.

Аввалроқ Хитой Украина можаросини ҳал этишнинг 12 банддан иборат режасини эълон қилганди. Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Хитой Россия билан муносабатларидан келиб чиқиб, можарони ҳал этишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бундан ташқари, Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари Дай Бин ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилишида Украинага қурол-яроғ етказиб бериш орқали тинчликка эришиб бўлмаслигини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023