Akfa вa Imzo UzBuild 2023 кўргазмасида иштирок этмоқда

Тошкентда 28 феврал куни «Бунёдкорлик — UzBuild 2023» 24-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси очилди, унда мамлакатнинг йирик маҳаллий саноат холдингларидан бири — Akfa вa Imzo иштирок этмоқда. Компания ушбу кўргазмада Ўзбекистон иқлими учун қувват тежовчи янги самарали ечимларни тақдим этди.

UzBuild Ўзбекистондаги қурилиш саноатининг етакчи кўргазмаси ҳисобланади. У анъанавий тарзда янги қурилиш мавсумини очиб бериб, унинг асосий тенденцияларини аниқлаб беради. Ўзбекистоннинг қурилиш саноати — йиллик барқарор ўсиш ва қизиқишни намойиш этиб берувчи иқтисодиётнинг устувор тармоқларидан биридир.

Мамлакатда сўнгги йилларда кузатилаётган фаол кенг кўламли бунёдкорлик ишлари энг янги технология ва ускуналар, замонавий ҳамда қувват тежовчи самарали ечимлардан фойдаланишни тақозо этмоқда.

2023 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик саноат холдингларидан бири — Akfa вa Imzo’нинг экспозицияси 81 квадрат метрни эгаллади. Корхона алюминий ва ПВХ профиллар, дераза-эшик конструкциялари, иситиш радиаторлари, алюминий композит панеллари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Холдинг ўз стендида фаолиятнинг учта асосий йўналиши бўйича энг яхши ечимларни тақдим етди: Akfa Windows&Doors (дераза-эшик тизимлари), Akfa Build (қурилиш ва шаҳар ечимлари) ва Akfa Comfort (иситиш ечимлари).

Бундан ташқари, компания Ўзбекистон иқлими учун мукаммал ечим бўла оладиган янги қувват тежовчи дераза-ойналарни тақдим этди. Бундай дераза-ойналарни ишлаб чиқариш учун хона ичидаги иссиқликни мустақил тарзда сақлаб туришга қодир бўлган махсус ойнапакетлардан фойдаланади. Ташқи томондан улар standart моделлардан фарқ қилмайди ва шундай ишлайдики, бунда инсоннинг ҳатто минимал иштироки ҳам талаб этилмайди. Дераза-ойналар мустақил равишда, қўшимча қурилмаларсиз хона ичидаги ҳароратни ушлаб туради, бу эса ўз навбатида совуқ қиш ҳамда иссиқ ёз мавсуми учун ҳам бирдек айни муддао бўлади.

Қувват тежовчи дераза-ойналарнинг асосий афзалликлари:

  • қувват-тежовчи дераза-ойналар бинолардан жами иссиқлик йўқотилишини 30 фоизга камайтириш имконини беради, шунингдек, тўлиқ музлашга йўл қўймайди;
  • ушбу технология туфайли дераза тешиклари ҳудуди орқали 38-40 фоизгача камроқ қувват йўқолади;
  • бундай дераза-ойналар ёзда хоналарнинг қизиб кетишидан ҳимоя қилади ва шу билан кондиционер ишини самаралироқ қилишга ёрдам беради;
  • технология фурнитурага юкламани камайтиради, чунки у стандарт 2 камерали ойнапакетларни нисбатан енгилроқ бир камерали моделларга алмаштириш имконини беради;
  • қувват тежовчи ойнапакетлар конденсат ҳосил бўлишининг олдини олади;
  • иссиқлик тежовчи қопламали шиша мебел ва интерердаги буюмларни ултрабинафша нурлари таъсири остида хиралашишдан ҳимоя қилади.

Уч кун мобайнида кўргазмага ташриф буюрганлар қувват тежовчи сериядаги дераза-эшик тизимлари, шунингдек, Akfa вa Imzo компаниясининг янги қувват тежовчи ва фасад ечимлари билан танишиш имконига эга бўлади.

Реклама

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023