Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида ер қимирлади
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлганини маълум қилди.
Зилзила Тошкент вақти билан соат 16:50 да содир бўлган. 3,6 магнитудали зилзила координаталари: 41,29 градус шимолий кенглик; 72,19 градус шарқий узунлик. Чуқурлик — 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 249 километр шимолий-шарқда жойлашган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда зилзила кузатилди
Аввалроқ Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:55 да, 06:06 да ҳамда 06:35 да магнитудаси 4,7, 4,2 ва 4,5 балли ер силкинишлари қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.