ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш тизимини яхшилашга қарийб 200 млн доллар ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Фарғона водийсида суғориш самарадорлигини ошириш учун Ўзбекистонга 199,96 миллион доллар миқдорида суверен кредит ажратади, дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Маблағлар асосан глобал исишдан азият чекаётган музликларнинг эриши ҳисобига тўйинган Сирдарёдан чучук сув олиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистоннинг учта вилоятида зарур муҳандислик ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Шу тариқа Фарғона водийсида совет даврида қурилган ва ҳозирда эскирган 118 насос станцияси модернизация қилинади. Замонавий энергия тежамкор насос агрегатлари ҳам харид қилинади ва тегишли инфратузилма реконструкция қилинади.

«Лойиҳа суғориладиган ерларга эга ва йил давомида нисбатан кам ёғингарчилик бўладиган ҳудудда муҳим аҳамиятга эга бўлган минтақавий сув транспорти тизимининг самарадорлигини оширади. Эски сув насосларини замонавий ускуналарга алмаштириш сув сарфини яхшироқ назорат қилиш ва унинг йўқотишларини камайтириш имконини беради», дейилади хабарда.

Мазкур модернизация ишлари йиллик электр энергиясини 277 минг мегаватт/соатга ва карбонат ангидрид чиқиндиларини 129 минг тоннага камайтириш орқали атроф-муҳитга бевосита ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

«Бундай яшил лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали биз нафақат ушбу ҳудуд учун муҳим бўлган сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширамиз, балки суғориладиган ерлар майдонини қарийб 32 минг гектарга кўпайтиришга, 19 мингга яқин аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашяпмиз», — деди ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жузанна Харгитай.

Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига янги электр узатиш линияси лойиҳасини амалга ошириш учун 47,1 миллион доллар кредит ажратиши ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023