Mobiuz Ўзбекистонда уяли алоқани ривожлантириш бўйича янги келишувларга эришди

Барселонадаги Mobile World Congress 2023 доирасида Mobiuz мобил оператори 23 миллион AҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб қилди.

2023 йилнинг 27 февралидан 2 мартигача Барселонада (Испания) мобил индустриядаги улкан тадбирлардан бири — Mobile World Congress бўлиб ўтмоқда. Mobiuz мобил оператори вакиллари GSM ассоциацияси (GSMA) таклифига биноан ушбу тадбирда иштирок этмоқда. Компания 2014 йилдан бери GSMA’нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Mobile World Congress (МWC) — бу ҳар йили ўтказиладиган конгресс ҳамда мобил саноат ва мобил алоқа соҳаси вакиллари иштирокидаги дунёдаги энг йирик кўргазмалардан биридир. Бу билим ва тажриба алмашиш, илғор технологиялар ва ғояларни намойиш этиш, бизнес ва сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун қулай майдондир.

МWC 2023’да иштирок этиш доирасида Mobiuz хорижий ҳамкорлар билан бир қатор ҳужжатларни имзолади.

Ҳозирда Mobiuz Хитойдаги ҳамкорлари билан 2021–2024 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. МWC’да имзонланган ҳужжатлар бу ҳамкорликни янада ривожлантиришга тааллуқлидир. Ҳусусан, эришилган келишувлар натижасида 2023 йилнинг иккинчи ярмида Mobiuz’га Huawei компаниясининг умумий қиймати 23 миллион долларлик ускуналари етказиб берилади.

Mobiuz мобил оператори хорижий банклардан жалб қилинган маблағларни ва ўз маблағларини технологик жиҳозларни тўлиқ модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш, 4G LTE ва 5G қамровини кенгайтиришга йўналтирмоқда.

МWC 2023’да Mobiuz Хитойнинг икки етакчи ишлаб чиқарувчиси — Huawei ва ZTE билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича меморандумларни ҳам имзолади. Шу тариқа, компаниялар 2024–2026 йилларда ва ундан кейинги даврларда самарали ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилишларини билдирди. Бу эса Mobiuz мобил операторига мавжуд тармоқларни муваффақиятли кенгайтириш ва модернизация қилиш, 5G асосида рақамли хизматларни ривожлантириш имконини беради.

Шу билан бирга, Mobiuz делегацияси МWC 2023 кўргазмасида уяли алоқа бозори учун маҳсулот ва хизматларнинг глобал етказиб берувчилари билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу борада етакчи халқаро мобил алоқа операторлари билан фикр ва тажриба алмашилмоқда. Зеро, барча вазифаларни самарали амалга ошириш учун мобил технологияларнинг дунёдаги сўнгги ютуқларидан хабардор бўлиш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳамкорлик натижасида компания йилдан йилга янги технология ва хизматларни абонентлар учун жорий этмоқда. Масалан, Mobiuz Ўзбекистон мобил алоқа бозорида биринчи бўлиб, 2021 йилнинг апрел ойида eSIM хизматини ишга туширди. 2022 йили 5G тижорий тармоғи муваффақиятли иш бошлади. Тўртинчи авлод тармоқларига асосланган VoLTE/ViLTE технологияларининг имкониятлари Mobiuz томонидан намойиш этилди ва 2023 йилда уларни ишга туширишга тайёргарлик кетмоқда.

Mobile World Congress 2023’да тақдим этилган ғоялар ва технологиялар Ўзбекистон шароитида босқичма-босқич жорий этилади. Бунинг учун Mobiuz мобил оператори барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Реклама

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023