Ўзбекистонда март ойида қандай об-ҳаво кузатилади?
«Ўзгидромет» хизмати март ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, март ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17–22 даражагача илиқ, айрим кунларда 24–27 даражагача илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 29 даражагача илиқ бўлади.
5–6 март кунлари ва ўн кунлик охирида республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ёмғир пайтида кундузги ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди, бундай ҳолатга қарамай, март ойининг биринчи ўн кунлиги меъёрдан нисбатан илиқроқ бўлади.
Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат кечалари 7–12 даражадан 0–5 даражагача илиқ (баъзи жойларда 2 даражага совуқ бўлиши мумкин), кундуз кунлари 20-25 даражадан 10–15 даражагача илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида (ҳар бир ўн кунликда 1–3 кундан) асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистонда март ойи ёғингарчилик миқдори ва ёғингарчилик кузатилган кунлар сони бўйича йил давомида энг кўп ой ҳисобланади. Шимолий ҳудудларни ва чўл зонасини ҳисобга олмаганда, март ойида ўртача 10 кундан 15 кунгача ёғинли кунлар кузатилади.