Россия ҳукумати Брянск вилоятига «Украина диверсантлари» бостириб кирганини маълум қилди. Киев бу хабарларни «классик провокация» деб атади

Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз 2 март, пайшанба куни «Украинадан» минтақа ҳудудига «диверсия-разведка гуруҳи» кириб келганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «диверсантлар» чегарадаги Климовск туманидаги Любечане қишлоғига кириб, машинага қарата ўқ узган. Отишма оқибатида бир фуқаро ҳалок бўлди ва ўн ёшли бола яраланди, деди губернатор. Россия пропаганда оммавий ахборот воситалари мактаб автобуси отишмага учраганини хабар қилди, бироқ минтақа расмийлари буни рад этди. Shot’нинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, икки киши ҳалок бўлган.

Mash ва Baza маълумотларига кўра, Брянск вилоятига жами 40–50 «диверсант» кириб келган. «ТАСС»нинг ёзишича, гуруҳ таркибида бир неча ўнлаб қуролланган кишилар бўлган. «112» Telegram каналига кўра, «диверсантлар» икки гуруҳга бўлинган ва бир-биридан 20 километр узоқликда жойлашган Любечане ва Сушани қишлоқлари томон йўл олган.

Фото: Google харита

«ТАСС» манбасининг айтишича, «диверсантлар» икки қишлоққа бостириб кирган. Уларнинг бирида тўртолти киши гаровга олинган. Рус қўшинлари ва «диверсантлар» ўртасида жанг бошланган. Вилоят ҳокимлигининг билдиришича, Сушани қишлоғи ҳудудида ҳуқуқ-тартибот идоралари иш олиб бормоқда. Baza’нинг ёзишича, бу қишлоқда электр подстанцияси ва ёқилғи қуйиш шохобчаси портлатилган. Оммавий ахборот воситалари Сушанида гаровга олинганлар ҳақида хабар берган, бироқ вилоят ҳокимияти буни рад этмоқда. Шу билан бирга, «РИА Новости» Любечане қишлоғидаги дўконда бир неча киши гаровга олинганини таъкидлади.

Брянск вилояти аҳолиси орасида «украиналик диверсантлар» билан тўқнашув вақтида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор, деб хабар беради «ТАСС». Уларнинг сони аниқ эмас.

Россия ФХХ Мудофаа вазирлиги кучлари билан биргаликда чегарадаги Климовск туманида «давлат чегарасини бузган қуролли украиналикларни йўқ қилиш чораларини» ўтказаётганини маълум қилди.

Кўп ўтмай «Россия кўнгиллилар корпуси» деб номланган ташкилот ўз телеграммасида Любечанедаги фелдшер-акушерлик пунктидаги видеони эълон қилди. Видеода икки жангчи «тинч аҳоли билан урушмаслигини» айтиб, Россия фуқароларини «қўзғолон кўтариб, жанг қилишга» чорлаган.

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк «украиналик диверсантлар» ҳақидаги хабарларни «классик провокация» деб атади ва Россияни «ўз партизанларидан қўрқишга» чақирди. Украина Чегара хизмати спикери Андрей Демченко ҳам Россияда Украинанинг «диверсия-разведка гуруҳи» борлиги ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Россия жамоатчилиги ҳозирда мамлакат ҳудудида қандайдир Украина ‘диверсия-разведка гуруҳи’ борлиги ҳақида тарқалаётган хабар борасида таъкидлашим мумкинки, Украина тажовузкор эмас, бизнинг асосий вазифамиз мудофаа ва босқинчи мамлакатдан ҳимояланишдир. Россия Федерацияси ҳудудида нима бўлаётгани ҳақида мен ҳеч нарсани билмайман », — деди у.

«ТАСС» воқеа гувоҳларига таяниб, «диверсантлар» Россия ҳудудини тарк этгани ҳақида хабар берди. «Россия Федерацияси ҳудудида Украина гуруҳидан ҳеч ким йўқ, уларнинг ҳаммаси чиқиб кетишди. Ҳозир бизнинг ҳудудимизда Украина Қуролли Кучларининг қолган жангчилари қидирилмоқда», — деди агентлик суҳбатдошларидан бири.

Россия президенти Владимир Путин Брянск вилоятидаги воқеа туфайли Ўқитувчилар йилининг очилишида иштирок этиши керак бўлган Ставропол ўлкасига сафарини бекор қилди. Путин ҳодисани «террор ҳужуми» деб атади ва «улар тинч аҳолига қарата ўт очганини» таъкидлади.

Маълумот учун, Брянск вилояти ҳудудидан «Дружба» нефт қувури ўтади. Россия ОАВга кўра, бу ҳудудга бир неча бор ҳужум қилинган. Бундан ташқари, ёпиқ ҳарбий ҳаво базаси Климовск туманида жойлашган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023