«Яқин Шарқ ва Афғонистонда сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитида нутқ сўзлади. Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ироқ президенти Абдуллатиф Жамол Рашид, Ливия Президент кенгаши раиси Муҳаммад Юнус Ал-Манфи, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желка Цвиянович, шунингдек, Куба вице-президенти Салвадор Меса, Габон вице-президенти Роз Рапонда, Танзания вице-президенти Филип Мпанго ҳамда Жазоир бош вазири Айман бин Абдураҳмон иштирок этди.

Халқаро ташкилотлар томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши, БМТ бош котибининг ўринбосари Татяна Валовая, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби Қайрат Сарибай, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Олга Алгаерова, Халқаро миграция ташкилоти бош директори Антонио Виторино, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси ва Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кун тартибига мувофиқ, COVID-19 коронавирус пандемияси оқибатларини енгиб ўтиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда пандемиядан кейинги глобал тикланиш даврида барқарор ривожланишнинг бошқа долзарб муаммолари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида сўнгги йилларда инсоният пандемияга қарши курашиш иқлим ўзгариши, табиий офатлар ва техноген фожиаларнинг оқибатларини ҳам ўз бошидан ўтказаётгани билан боғлиқ таҳдид ва хатарларни қайд этди.

«Бу муаммоларнинг кўлами тобора кенгайиб, улар нафақат айрим давлатлар, балки бутун бир минтақаларнинг хавфсизлиги ва барқарор тараққиёти учун жиддий хавф солмоқда», — деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Ўзбекистон 2030 йилга қадар мўлжалланган Сендай ҳадли дастурининг асосий мақсадларига эришиш бўйича Глобал платформа фаолиятини янада кучайтириш тарафдори экани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу каби фавқулодда ҳолатлар сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда офат оқибатларини самарали бартараф этиш мақсадида Президентимиз Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф этди.

Давлат раҳбари пандемиядан кейинги даврда геосиёсий ва мафкуравий зиддиятлар кучайиб, уларнинг таъсирида жаҳоннинг турли нуқталарида янги нотинчлик ўчоқлари пайдо бўлаётганини қайд этди.

«Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистонда узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ», — деди Ўзбекистон етакчиси.

Кейинги пайтларда барча давлатларда ўсиб бораётган терроризм ва экстремизмнинг хавф-хатарига қарши Қўшилмаслик ҳаракати доирасида амалий алоқаларни кучайтириш тобора долзарб тус олаётганини алоҳида таъкидланди.

Шуни ҳисобга олиб, Қўшилмаслик ҳаракати терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларга етакчилик қилиши лозимлиги қайд этилди. Бу Ҳаракатга аъзо барча давлатларнинг БМТ доирасида кўп томонлама ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон етакчиси бу муаммоларни халқаро миқёсда самарали ҳал этиш ва тизимли мувофиқлаштиришда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, албатта, асосий ролни бажариши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

БМТни ислоҳ қилиш жараёнида Хавфсизлик кенгаши таркибида Қўшилмаслик ҳаракати аъзоларининг доимий ўрни бўлиши кераклиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев глобал кун тартибидаги яна бир муҳим мавзу — давом этаётган иқтисодий инқироз асоратларини юмшатиш масаласига эътибор қаратди.

«Озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва энергетика ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани мамлакатларимиз ижтимоий-иқтисодий тизимлари учун жиддий синов бўлмоқда. Минг афсуски, бундай қийин вазиятда энг катта оғирлик ва салбий таъсир, аввало, айнан ривожланаётган давлатлар зиммасига тушмоқда», — деди давлат раҳбари.

Ўзаро амалий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастурлар ва йирик лойиҳаларни илгари суриш учун кенг иқтисодий имкониятлар эшигини очиб бериш мақсадида Қўшилмаслик ҳаракати саммитлари арафасида Иқтисодий форумларни мунтазам ўтказиб бориш таклиф этилди.

Бундай муҳим тадбирлар инновациялар, замонавий билим ва илғор технологиялар алмашувини жадаллаштиришга, умуман олганда, тўртинчи саноат инқилоби, хусусан, «ақлли» иқтисодиётни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Президенти пандемиянинг салбий таъсирини, биринчи галда, ўсиб келаётган ёшлар ҳис қилаётганини кўрсатиб ўтди. Уларнинг сифатли таълим ва профес-сионал билим олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва спорт билан шуғулланиш имкониятлари кескин камаймоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Энг ёмони, ёш авлоднинг келгусида ҳаётда ўз муносиб ўрнини топишига бўлган ишончи ва қатъияти сусаймоқда. Шунингдек, минглаб ёшларнинг онгу тафаккурига бузғунчи ва радикал мафкуралар таъсири ҳам тобора кучаймоқда», — деди Ўзбекистон раҳбари.

Бу борадаги сиёсат ва режаларни уйғунлаштириш, тўпланган тажриба билан ўртоқлашиш мақсадида Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракати Ёшлар тармоғининг «Чексиз имкониятлар саммити»ни келгуси йил жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган кўҳна Самарқандда ташкил этиш ниятида эканлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўзининг якунида давлат раҳбари Озарбайжон томонини Қўшилмаслик ҳаракатига самарали раислик қилаётгани ва саммит муваффақиятли ўтгани билан яна бир бор самимий табриклади.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023