Yutong Ўзбекистонга 800 та янги автобус ва электробус етказиб беради

Ўзбекистонга 300 та E12 электр автобуси ва 500 та газда ҳаракатланувчи автобус етказиб берилади. Бу ҳақда Yutong (Хитой) компаниясининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Фото: Yutong

Маълум қилинишича, Чженчжоудаги Yutong New Energy Plant заводида мазкур буюртмаларни етказиб бериш бўйича маросими бўлиб ўтган.

Фото: Yutong
Фото: Yutong

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг қайд этишича, ҳозирда Хитойнинг Yutong Bus Co Ltd компанияси ва жамият ўртасида тузилган шартномага асосан, Хитой компанияси томонидан 2023 йилнинг март–май ойларида 12 метрли 500 дона Yutong русумли автобусни ва 12 метрли 300 дона Yutong русумли электробус ишлаб чиқариш ишлари бошланган. 2023 йилнинг март ойи якунига қадар ушбу автобусларнинг 1-партияси, яъни, 110 дона автобус ва 150 дона электробуc Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилмоқда.

Фото: Yutong

«Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганди.

Қарорга кўра:

  • шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади;
  • ташувчилар билан ҳисоб-китоблар «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонлари асосида амалга оширилади;
  • йўлкира ҳақини кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
  • ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланишини ва кўрсатилган хизматлар сифатини назорат қилиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими ташкил этилади.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрлик ва 500 та 12 метрлик табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 та 12 метрлик электробуслар, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобус харид қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрда йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобус ҳам олиб келиниши айтилганди. Улар 2022 йил харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусга қўшилиб, Yutong русумидаги 20 дона электробусдан иборат паркка шу йил янги электробуслар қўшилмаслиги, улар 2023 йилда олиб келиниши маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023