Блинкен ва Лавров Украинада уруш бошлангандан буён илк марта учрашди. Унда қайси масалалар кўтарилган?

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммити доирасида юзма-юз суҳбатлашди.

АҚШ Давлат департаментининг исмини ошкор этмаган вакилининг CNN телеканалига айтишича, учрашув режалаштирилмаган ва тахминан ўн дақиқа давом этган. Блинкен журналистларга россиялик ҳамкасби билан тўлақонли икки томонлама музокаралар олиб бориш ниятида эмаслигини айтди.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, Блинкеннинг ўзи Лавров билан учрашишни сўраган. Уларнинг учрашуви (Украинада уруш бошланганидан бери илк марта) кутилмаган бўлди ва бу Байден маъмурияти Москва билан мулоқотни давом эттиришга умид қилаётганидан далолат бериши мумкин, дея таъкидлайди The New York Times.

Суҳбат давомида Блинкен учта фикрни билдирди:

  • Қўшма Штатлар Украинани «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашда давом этади;
  • Россия Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартнома (СҲҚШ)ни амалга оширишга қайтиши керак;
  • жосусликда айбланган америкалик Пол Уилан Россия қамоқхонасидан озод этилиши керак.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Федерал мажлисга йиллик мурожаатида унинг мамлакати АҚШ билан имзоланган стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномадан чиқишини айтганди. «Агар Қўшма Штатлар ядровий қуролни синовдан ўтказса, биз ҳам буни амалга оширамиз. Ҳеч кимда глобал стратегик вазиятнинг барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида қараш бўлмаслиги керак», — дея қўшимча қилди Путин.

Ўз навбатида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Путиннинг Ғарб борасидаги айбловини «бемаънилик» деб атаган. «Ҳеч ким Россияга ҳужум қилмади. Россияга Украина ёки бошқа бирор томондан ҳарбий таҳдид мавжудлиги борасида шунақа бемаъни тасаввур бор», — дейди Салливан.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023