Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи генерал-майор Шуҳратжон Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Bugun.uz’га хабар берди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Шуҳратжон Собиров ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинлангунига қадар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига 2021 йилдан буён полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро жиноий полиция ташкилоти — Интерполга 1923 йили асос солинган. Бош қароргоҳи Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. 1949 йилда БМТ томонидан Интерполга ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот мақоми берилган. Бугунги кунда ташкилотга 195 мамлакат аъзо ҳисобланади.

Ўзбекистон Интерполга 1994 йилда аъзо бўлган ва ИИВ таркибида Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ташкил этилган. Бюро раҳбари ички ишлар вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023