Жо Байден операция қилинди. Унинг кўкрагидан ўсимта олиб ташланди
80 ёшли президентга доимий даволаниш талаб қилинмайди, шунингдек, у дерматолог назорати остида бўлишда давом этади
Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден кўкрак қафасидаги тери ўсимтасини олиб ташлаш учун операция қилинганини маълум қилди. Операция 16 февраль куни Вашингтондаги Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказида бўлиб ўтган.
Президентни даволовчи шифокор Кевин ОʼКоннорнинг мактубида ёзилишича, биопсия терининг шикастланишига базал ҳужайрали карсинома сабаб бўлганлигини тасдиқлади. Ушбу турдаги тери саратони одатда метастазни келтириб чиқармайди ва барча зарарланган тўқималар муваффақиятли олиб ташланди, дейилади баёнотда.
80 ёшли президентга доимий даволаниш талаб қилинмайди, дейилади Оқ уй ахборотида. Байден дерматолог назорати остида бўлишда давом этади.
Базал ҳужайрали ва скуамоз ҳужайрали карсиномалар Қўшма Штатлардаги тери саратонининг энг кенг тарқалган иккита шаклидир. Ҳар йили 3,6 миллион америкаликка базал ҳужайрали карсинома ташхиси қўйилади. Агар эрта даволанса, унчалик зарар келтирмайди.