Метрода Mobiuz алоқаcи ишлай бошлади

Mobiuz абонентлари Тошкент метрополитенининг ер ости бекатларида мобил интернетдан фойдаланишлари ва қўнғироқ қилишлари мумкин.

«Метрога тушаман, чиқишим билан сизга қўнғироқ қиламан» — бу ибора кўпчилик учун таниш, лекин у тобора ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Мобил алоқа ер остига ҳам кенгроқ кириб бормоқда ва минглаб йўловчиларга зарур хизматларни тақдим этишга ёрдам бермоқда.

Mobiuz мобил алоқа оператори ўз абонентлари — Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини 31 та ер ости метро бекатида овозли алоқа ва мобил интернет билан таъминлай бошлади. Ундан фойдаланиш учун абонентлар қандайдир қўшимча хизматларни фаоллаштиришлари талаб этилмайди.

Метрода тармоқ ишга туширилиши туфайли куннинг исталган вақтида поездларни кутиш вақти мазмунлироқ ўтади. Абонентлар телефон орқали мулоқот қилиши, интернетда видео кўриши, қариндошлари билан алоқада бўлиши ва ҳатто видеоқўнғироқлар орқали ҳам ўз жойлашувлари ҳақида хабар бериши мумкин. Интернетга уланиш 4G LTE/3G тармоқлари орқали амалга оширилади.

«Mobiuz ўз тармоқлари қамровини кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Ҳусусан, ўтган бир йил давомида республика бўйлаб 580 дан зиёд янги жойлашувларда алоқа объектларимиз пайдо бўлди. Лекин бизнинг устувор вазифаларимиз янги техник объектларни нафақат ‘ер устида’ ишга туширишдир. Анча вақт ‘ер ости’ни, яъни метрополитенни алоқа билан таъминлаш лойиҳаси устида устувор вазифа сифатида ишладик. Ҳар куни 350 000 га яқин одам метро хизматларидан фойдаланади, улар ичида Mobiuz абонентлари ҳам кўп. Улар доимий алоқада бўлишлари муҳим», — дея таъкидлади Mobiuz бош директорининг техника ва АТ бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонов.

Метрога алоқани олиб қириш лойиҳаси техник жиҳатдан MORAN (Multioperator Radio Access Network) технологияси асосида амалга оширилди. Унга кўра, бир нечта уяли алоқа оператори ускуналар, радио уланиш қуйи тизими ва транспорт тармоғидан биргалашиб фойдаланади. Лекин бунда ҳар бир оператор ўз частоталарига эга бўлади ва алоқа сифатини мустақил равишда бошқаради.

Сўнгги бир неча ой ичида Mobiuz техник ходимлари метрода алоқа сифатини фаол синовдан ўтказди. У ишга туширилгандан сўнг доимий мониторинг олиб борилмоқда, турли станцияларда юкланиш кўрсаткичлари баҳоланмоқда. Зарур бўлганда, тармоқ такомиллаштирилиб борилади.

Келгусида метрода алоқа ривожлангани сайин барқарор сигнал нафақат бекатларда, балки поездлар йўналишидаги кўп километрлик туннелларда ҳам пайдо бўлади.

Mobiuzнинг барча сўнгги янгиликларини компания Telegram каналида ўқинг.

Реклама

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023