Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар «Осиё болалари» ўйинларида ғалаба қозонди

Россиянинг Кемерово вилоятида 25 феврал куни старт берилган «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон болалар хоккей терма жамоаси иштирок этгани ҳақида хабар берилганди. Унда жамоа «Б» гуруҳида иштирок этиб, ғалаба қозонди. Бу ҳақда Хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Хоккей федерацияси матбуот хизмати

Ёш хоккейчилар 4 март куни Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинган.

Маълумот учун, сўнгги учрашувда ёш хоккейчилар қирғизистонлик рақиблари устидан ғалаба қозонди. Кемерово вилоятнинг Новокузнецк шаҳридаги «Кузнецкий муз» муз саройида бўлиб ўтган ўйинда ўзбекистонлик ёш хоккейчилар яхши тайёргарликни намойиш этди.

«Мамлакатда хоккей ва айниқса болалар хоккейини ривожлантиришига қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганини кўриш қувонарли ҳолат. Хоккей нафақат миллионлаб мухлислар севадиган ўйин, балки ёш авлодни энг яхши спорт анъаналарида тарбиялашдир», — деди Ўзбекистон Хоккей федерацияси президенти Бахтиёр Фозилов.

Эслатиб ўтамиз, «Осиё болалари» мусобақаси Ўзбекистон болалар хоккей жамоаси учун биринчи чиқиш ҳисобланади.

«Осиё болалари» II халқаро қишки спорт ўйинлари дастуридан чанғи спорти, тезкор конкида учиш, фигурали учиш, хоккей, чанғида сакраш, эркин услуб, сноуборд, чанғи спорти ва қор волейболи жой олган.

Мусобақаларда Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Афғонистон, Мўғулистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия ва бошқа мамлакатлардан мингдан ортиқ ёш спортчилар иштирок этган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023