«Яқин вақт ичида ҳеч бир таҳририят, мустақил журналист ва блогерларга босим ўтказилаётганига гувоҳ бўлмадик» — Журналистлар уюшмаси

Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилганди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўраган. Журналистлар уюшмаси мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

Баёнотга кўра, яқин вақт ичида ҳеч бир таҳририят ва мустақил журналистларга, блогерларга босим ўтказилаётганига ёки бирон-бир ахборотнинг мазмун-моҳиятини ўзгартириш ёки чиқмаслигини талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлинмаган.

«Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўз эркинлиги таъминланишида собитлиги, очиқлик сиёсати бу борадаги ислоҳотларнинг ортга қайтмас тус олгани, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўйилган қадамлар матбуот соҳасида кенг имкониятлар эшигини очди», дейилади хабарда.

Уюшмага кўра, ОАВ вакилларига ҳеч ким, бирон-бир давлат ташкилоти «уни ёзма, буни ёз» деяётгани йўқ, журналист ва блогерлар мавжуд муаммоларни дадил кўтариб чиқмоқда.

Шунингдек, узоқ йиллар давомида ёпиб қўйилган қатор интернет нашрлари очилиб, ОАВда эркин фаолият юритиш муҳити шаклланди, турли хил «қора рўйхатлар»га барҳам берилган.

«Аммо минг афсуски, айрим журналист ва блогерлар томонидан сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш, матбуотдек муқаддас минбардан шахсий манфаат, сохта обрў-эътибор ёки  бошқа ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳоллари учраб турибди. Уларга қонуний чоралар кўрилаётгани эса баъзи бир журналист ва блогерлар томонидан билиб-билмай нохолис талқин қилинмоқда», дея таъкидланади баёнотда.

Журналистлар уюшмасининг маълум қилишича, Ўзбекистон журналистларининг касб этика кодексига, холислик ва ҳаққонийлик принципларига риоя этмаслиги каби ҳолатларда уларни тартибга чақириш, қонун асосида фаолият олиб боришга чорлаш сўз эркинлигига тажовуз, босим ёхуд цензура ҳисобланмайди.

Маълумот учун, Президентга йўлланган мурожаатда қайд этилишича, матбуот ўзи истаган мавзуни кўтара олмаяпти.

«Айни пайтда, биз журналистлар ва жамоатчилик вакилларини ҳозирга қадар сақланиб қолаётган яширин, лекин кучли цензура ҳам безовта қиляпти. Таҳририятлар, журналистлар, блогерлар, жамиятга ҳар қандай фикр берувчи шахсларнинг фикр билдиришида жиддий тўсиқлар, босимлар, қўрқитишлар сақланиб қоляпти», дейилади мурожаатномада.

Журналистлар, блогер ва фаолларнинг таъкидлашича, улар сўз ва фикр эркинлиги орқали Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришдан манфаатдор эмас.

«Биз хавфсизликни сўз ва фикр эркинлигининг пойдевори сифатида кўрамиз. Лекин сўз ва фикр эркинлигисиз таъминланган хавфсизликни — ноқис, заиф ва вақтинчалик хавфсизлик деб биламиз», дейилади мурожаатномада.

Муаллифлар Президентдан Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини кучлироқ ҳимоя қилишини, бу борада конституция ва амалдаги қонун нормалари тўлиқ ишлашини, маълум давлат муассасаларининг журналистларга, матбуотга, блогерларга босимларини тўхтатишда ёрдам беришинини сўраган.

«Биз Ўзбекистонни кучли, рақобатбардош, ҳалқаро майдонда обрўли давлат сифатида кўришни истаймиз. Бунинг учун, Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлиги муттасил кучайиб бориши лозим. Аммо ҳалигача Ўзбекистон матбуоти кўринмас, лекин жиддий назорат остида эканини ачинарли ва келажак учун хавфли вазият деб биламиз», — дейилади мурожаатномада.

«Муҳтарам Президент, Ўзбекистонда матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз», — дея мурожаатга якун ясалади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023