Грузияда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси норозилик намойишлари туфайли парламентдан чақириб олинди

Ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси ва Грузиянинг парламентдаги бошқа партияларнинг кўпчилиги жамиятда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайтариб олишга қарор қилди.

Photostory | Protests at the Parliament against “Foreign Agent” Law – Civil Georgia
Фото: Civil.ge

«Қабул қилинган қонун лойиҳаси жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлганини кўриб турибмиз. ‘Ёлғон машинаси’ қонун лойиҳасини салбий томондан тақдим этиб, аҳолининг маълум қисмини чалғитишга муваффақ бўлди. Қонун лойиҳаси ёлғондан ‘Россия қонуни’ деб номланди ва унинг биринчи ўқишда қабул қилиниши жамоатчиликнинг бир қисми назарида Европа йўналишидан чиқиш сифатида тақдим этилди. Бундан ташқари, радикал кучлар ёшларнинг бир қисмини ноқонуний фаолиятга жалб қилишга муваффақ бўлди», дейилади «Рустави 2» иқтибос келтирган томонларнинг қўшма баёнотида.

Фото: Civil.ge

Маълумот учун, Грузияда бир неча кундан бери «хорижий агентлар» ҳақидаги қонун қабул қилинишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Қонун лойиҳаси мамлакат парламентига икки вариантда киритилган. 7 март куни грузиялик депутатлар «Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда Грузияда «хорижий агентлар» реестри пайдо бўлиши кўзда тутилган бўлиб, барча нотижорат юридик шахслар ва чет элдан 20 фоиздан ортиқ маблағ томонидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситалари рўйхати келтирилган.

No to the Russian law!” - Protests at Georgia against the new law : r/geopolitics
Фото: Reddit

«Хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи таҳрири — «Чет эл агентларини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича 9 март куни овоз бериш режалаштирилган эди. Мазкур лойиҳага кўра, «хорижий таъсир агенти» мақомини хориждан маблағ олувчи ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар олиши мумкин.

7–8 март кунлари Тбилиси марказида, Руставели проспектидаги парламент биноси яқинида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди: намойишчилар парламентга бостириб киришга уринган, полициячиларга тош ва шиша отган, баррикадалар қуришга уринган. Бунга жавобан махсус кучлар намойишчиларга қарши сув зарбалари ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Митингларни тарқатиш натижасида Грузия Ички ишлар вазирлиги 133 кишининг майда безорилик ва полицияга бўйсунмаслик бўйича маъмурий моддалар бўйича ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Яна бир намойишчи полициячига ҳужум қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган. У етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023