11:51 | 09.03.23 197

Тошкент метросининг 7-бекати саккиз кунга ёпилади

Шу муносабат билан йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади

Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобил йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланаётгани муносабат билан метрополитеннинг 7-бекати (Қўйлиқ) 11–18 март кунлари вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Фото: «Тошкент метрополитени» ДУК

Қайд этилишича, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкент ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишлар билан танишганди. Бугунги кунда Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи ва Сергели йўналишини боғловчи Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ер усти йўли барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Ҳозирда Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 217
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 105
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 700
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 232
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 452
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 466