МИБга янги раҳбар тайинланди
Президентнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Музаффар Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, бюрони 2020 йилнинг ноябрь ойидан шу пайтга қадар Ҳасан Кабиржанов бошқарган.