Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилади
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланган.
Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.