Шаҳрисабз—Самарқанд—Шаҳрисабз йўналишида Afrosiyob поезди ҳаракати қўйилди
Шаҳрисабз—Самарқанд—Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 20 март санасидан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли Шаҳрисабз—Самарқанд—Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилган.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
7-сонли «Шаҳрисабз — Самарқанд» йўналиши:
Шаҳрисабз 07:03 — Самарқанд 10:54.
8-сонли «Самарқанд — Шаҳрисабз» йўналиши:
Самарқанд 17:52 — Шаҳрисабз 21:22.
Аввалроқ Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда шаҳар ва туманларни боғлайдиган электропоезд қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Самарқандда учта янги меҳмонхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани маълум қилинганди.