Тошкентда кучли шамол кузатилмоқда — видео
Айрим ҳудудларда, шунингдек пойтахт Тошкентда ҳам кучли шамол бўлиб, чанг кўтарилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Маълум қилинишича, Тошкентда куннинг биринчи ярмида ҳароратнинг исиб кетиш ортидан, атмосфера босимида ўзгаришлар рўй бериб, куннинг иккинчи ярмида кучли шамоллар юзага келган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишни, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз воситалар яқинида қолдирмасликни сўраган.