19:28 | 11.03.23 204

Тошкентда Латвия Инвестициялар ва тараққиёт агентлигининг ваколатхонаси очилади

Бу ҳақда Ўзбекистон элчисининг агентлик бош директори билан учрашувида маълум қилинган

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия Инвестициялар ва ривожланиш агентлиги (ЛИРА) бош директори Каспарс Рожкалнс билан учрашди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Учрашувда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги савдо, сармоявий ва технологик ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Каспарс Рожкалнс Латвия бизнесининг Ўзбекистон билан истиқболли ҳамкорликка қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, муносабатлар динамикаси, савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик соҳалардаги шерикликка тизимли ёндашиш талабини инобатга олган ҳолда Латвия ҳукумати Тошкентда ЛИРА ваколатхонасини очишга қарор қилган.

Фармацевтика, ахборот-коммуникация технологиялари, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари этиб белгилангани маълум қилинди.

Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

1993 йилда ташкил этилган ЛИРА Латвия Иқтисодиёт вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Ташкилотнинг мақсади халқаро бозорда Латвия компанияларининг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестициялар оқимига кўмаклашиш, туризмни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини ва миллий инновацион стратегияни амалга оширишдан иборат.

Шунингдек, ЛИРА маҳаллий компанияларга етишмаётган малакали ишчи кучини ташқаридан ёллаш учун рухсатномалар бериш ваколатига эга. Агентликнинг Бостон (АҚШ), Абу-Даби (БАА), Канберра (Австралия), Вена (Австрия), Оттава (Канада), Копенгаген (Дания), Париж (Франция), Турин (Италия), Токио (Япония), Сеул (Жанубий Корея), Лондон (Буюк Британия), Амстердам (Нидерландия), Осло (Норвегия), Берлин (Германия), Стокҳолм (Швеция), Хелсинки (Финляндия), Тел-Авив (Исроил) шаҳарларида ваколатхоналари мавжуд.

ЛИРА Латвия ҳудудларини ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган 15 та бизнес-инкубатор ишини ҳам бошқаради.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 288
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 221
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 439
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 393
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 448